Абу Али Наср ибн Усмон ал-Боҳилий ас-Самарқандий - «Ас-Самъоний» номи билан машҳур бўлганлар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Самарқанд» китобларида зикр қилганлар ва айтганлар: «Абу Али фозил киши, ишончли олим эдилар, ҳанафий мазҳабида эдилар. «Ас-Самъоний» номи билан танилгандилар. Илм аҳлини жуда яхши кўрариб, уларга илтифот кўрсатардилар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йили рабиъул охир ойига 10 кун қолганда, жума куни Самарқандда вафот этганлар».