Фақиҳ Абул Аббос Муҳаммад ибн Самъон ас-Самъоний Самарқанд аҳлидан эдилар. Оталарининг исми Самъон бўлганлиги учун бу кишига «ас-Самъоний» деб нисбат берилган. Бу киши машҳур фақиҳлардан эдилар. «Наводир ва мазоҳ» («Нодир аскиялар») китобининг муаллифи. Муҳаммад ибн Зав ал-Карминий, Саҳл ибн Мутаваккил ал-Бухорий, Юсуф ибн Али ал-Аббор ва Наим ибн Ноим ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг жумодул охир ойида вафот этганлар.