Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сурхакатий аввал Самарқанд фақиҳларидан, кейинчалик Бухорога келиб, бу ернинг фақиҳларидан таълим олганлар. Назарлари ўткир, ҳар бир саволга ҳужжат-далил билан жавоб берар эдилар. Абул Маолий Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайнийдан таълим олганлар. Ҳижрий 518 (милодий 1125) йил зулҳижжа ойининг биринчисида, жума куни Самарқандда вафот этиб, жанозалари ҳайит намози куни ўқилган. Тобутлари Бухорога олиб келиниб, шу ерда дафн қилинганлар.