Абул Маҳомид Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Соғаржий - Абу Наср Аҳмад ибн Фараж ас-Соғаржийнинг ўғиллари. Самарқанднинг шайх ал-исломи эдилар. Бу киши фозил, муфтий, иқтидорли, фиқҳий масалаларни теран англовчи ва кўп ибодат қилувчи эдилар. Бухоро муҳаддислари ва фақиҳларидан ҳадис ва фиқҳ илмидан таълим олганлар. Самарқандда Абу Муин Макҳул ибн Муҳаммад ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Аттобийдан таълим олганлар. Самарқандда у кишидан Абул Лайс ас-Самарқандийнинг «Танбиҳ ул-ғофилин» («Ғофилларга танбеҳ») китобларидан таълим олганман. Бизнинг ўртамизда жуда яқин улфатлик ва дўстлик ришталари бор эди. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йилнинг жумодул охир ойида таваллуд топганлар.