Имом Умар ибн Муҳаммад аз-Зағримоший - Зағримош маҳалласидан эдилар. Бу киши Самарқанд аҳлидан бўлиб, Абдак кўчасида яшардилар. Халифа Иброҳим ибн Исмоил ас-Саффор замонларида Самарқандда имом-хатиб эдилар. Тоҳир ибн Абдулвоҳид ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 453 (милодий 1062) йилнинг зулқаъда ойида таваллуд топиб, ҳижрий 523 (милодий 1130) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
*Зағримош (Зағримож) – Самарқанднинг катта маҳаллаларидан бири.