1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан аз-Заргароний -

Абу Али Ҳасан ибн Ҳусайн аз-Заргароний  - Самарқанднинг Заргарон номли қишлоғидан бўлиб, «Алп Арслон» номи билан танилган эдилар. Бу кишидан Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Наср ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳасан аз-Заргароний ҳақларида Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий қуйидагича айтганлар: «У киши умрларининг охирида Самарқандда имом эдилар. Ҳижрий 519 (милодий 1126) йил рабиъул охир ойининг ўн тўққизинчисида, шанба кечаси Заргарон қишлоғида 139 ёшда вафот этганлар».

Заргарон – Самарқанднинг Бузмохур қишлоқларидан.