Абу Лайс Наср ибн Сайёр аз-Зоварий ас-Самарқандий - Самарқанднинг Зовар қишлоғидан эдилар. Кўп илм ўрганганлар. Ҳадислар жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Миср ва бошқа шаҳарларда бўлганлар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий, Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший, Саъид ибн Абу Зайдун, Аҳмад ибн Синон ал-Қаттон ва Юнус ибн Абу Лаъл ас-Садафийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий, Абу Яҳё Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Каробисий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 294 (милодий 908) йилда вафот этганлар.
*Зовар – Суғддаги Иштихон қишлоқларидан.