Исрофил аз-Зоҳид аз-Зоминий - Зомин нисбати билан машҳурдирлар. Бу киши тасаввуф шайхи ва зоҳид эдилар. Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Фақиҳ ҳадис ривоят қилганлар.
*Зомин («Зомиж» деб ҳам айтилади) – Самарқанд ноҳиясидаги шаҳарча. Бу ерда янтоқдан (таранжабин) олинадиган шакар тайёрланади.