1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ар-Рустуфағний -

Абул Ҳасан Али ибн Саъид ар-Рустуфағний - Рустуфағн қишлоғидан эдилар. Ҳикоят қилинади: «Бир куни солиҳ бир киши тушида Абу Наср ал-Иёзийни кўради. У зотнинг бир қўлларида бир даста атиргул, иккинчи қўлларида эса бир коса хурмо бор эди. Бир даста атиргулни Абул Қосим ал-Ҳакимга берадилар. Бир коса хурмони эса Абу Мансур ал-Мотуридийга бердилар. Икковлари ҳам Абу Наср ал-Иёзийнинг шогирдларидан эдилар. Абу Мансур ал-Мотуридий ҳақиқат илмидан баҳраманд бўлдилар. Абул Қосим ал-Ҳаким эса ҳикмат илмига эришдилар».

*Рустуфағн – Самарқанд қишлоқларидан.