1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ар-Размозий ас-Суғдий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ар-Размозий ас-Суғдий -  Размоз қишлоғининг машҳур олимларидан эдилар. Бу киши Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший, Абдулмалик ибн Муҳаммад ал-Астрободий, Зоҳир ибн Абдуллоҳ ас-Суғдий ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилиб, қуйидагича айтганлар: «Мен эшитган ҳадисларнинг ҳаммаси ҳасан эди». Ҳижрий 377 (милодий 988) йилда вафот этганлар.

*Размоз – Самарқанд ноҳиясининг Суғд қишлоқларидан. Бу қишлоқ Иштихон билан Кушония оралиғида бўлиб, Самарқанддан етти фарсах узоқликда жойлашган.