1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Ғозий ар-Ромий -

Абу Саъид Муҳаммад ибн Аббос ал-Ғозий ар-Ромий Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз «Тарихи Самарқанд» китобларида қуйидагича айтганлар: «Муҳаммад ибн Аббос ал-Ғозий ар-Ромий фозил, тақводор, парҳезкор бўлиб, камон ясашда моҳир эдилар. Олим ва фозилларни жуда яхши кўрардилар. Самарқандда мерганлик бўйича кўп шогирд чиқарганлар. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абул Фазл ас-Самарқандийдан «Фазл ур-рамйи вал-жиҳод» («Мерганлик ва урушнинг фазилати») ҳақидаги ҳадислардан таълим олганлар». Ҳижрий 373 (милодий 984) йилда вафот этганлар.