Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Ашъас аз-Захинавий - Захинаво* шу қишлоғидан бўлиб, ҳадис илми талабида Ироққа сафар қилганлар ва шу ерда муҳаддис Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис ар-Розий, Али ибн Довуд ал-Қантарий, Ҳасан ибн Арафа ал-Абдий ва бошқалардан ҳадис ёзиб олиб, ҳадис илмини ўрганганлар. Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Ашъас, Али ибн Нуъмон ал-Кабузанжакатий ва Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 300 (милодий 913) йилдан олдин вафот этганлар.
Захинаво – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги қишлоқ.