Абул Маҳомид Муҳаммад ибн Али ад-Дайзакий - Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши фақиҳ, фозил, солиҳ, пок ва жуда кўп хайрли ишлар қилувчи эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Умар ал-Харротдан таълим олганлар. Манора мacжидида ҳозир бўладиган мажлис аҳли учун ваъз қилардилар. Ҳижрий 489 (милодий 1097) йилнинг сафар ойида таваллуд топганлар.