Собир ибн Аҳмад ад-Дарғамий ас-Санкдизавий - Дарғам* қишлоғидан бўлиб, воиз эдилар. Абу Наср Аҳмад ибн Фазл ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 528 (милодий 1134) йили чоршанба куни Санкдиза қишлоғида вафот этганлар. Санкдиза – Самарқанд қишлоқларидан. «Санждиза» деб ҳам айтилади. Форсчада эса «Санкдира» дейилади.
*Дарғам – Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги ноҳия. Бир неча қишлоқни ўз ичига олган. Самарқандга кетаётганимда бир соат шу ерда бўлганман.