Абу Саъид Ҳасан ибн Али ал-Форисий ад-Добавайҳи фозил, аҳли сунна ва мутасаввиф эдилар. «Ибн Добуя» номи билан танилгандилар. Ҳадислар ёзиб олардилар. Муҳаммад ибн Абул Фатҳ ал-Карминийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Аҳмад аз-Зоҳид аз-Зарир ал-Форисийнинг шеърларини ёд олардилар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йил муҳаррам ойининг биринчи куни Самарқандда 90 ёшдан ўтиб вафот этганлар.