1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Музаффар ал-Хиний -

Абул Фазл Музаффар ибн Мансур ал-Хиний асли Туснинг Хин шаҳридан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Бу киши фақиҳ, фозил, адиб ва шоир эдилар. Абдулкарим Ас-Самъоний билан бирга Аъюн ибн Жаъфар ас-Самарқандийнинг «Китоб ул-мушофиҳот» («Оғзаки сўзлашгич китоби») асарини Али ибн Исмоил ал-Хўжандий ва Али ибн Исҳоқ ас-Самарқандийдан таълим олганлар. Имом ал-Бухорийнинг «Китоб ат-тарих» («Тарих китоби») асарини Абул Фазл ал-Қуроб ал-Ҳиравийдан таълим олганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991) йилдан олдин Самарқанддан Журжонга кўчиб кетдилар. Астрободда вақф ишлари бўйича ишладилар. У ердан Табаристонга кетиб, шу ерларда вафот этадилар.