1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ал-Хатибий ас-Самарқандий -

Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ал-Хатибий ас-Самарқандий Самарқанд аҳлидан эдилар. Боболари имом-хатиб бўлганлар. Шунинг учун «ал-Хатибий» тахаллусини олганлар. Хуросонга бориб, у ернинг машҳур муҳаддис олимларидан таълим олганлар. У кишидан менинг бобом Абул Музаффар Мансур ибн Муҳаммад ас-Самъоний ҳадис ривоят қилганлар. Умар ибн Муҳаммад ан-Насафийнинг айтишларича, Абул Ҳасан ал-Хатибий ҳижрий 440 (милодий 1049) йилда ҳажга кетаётганларида Карбало яқинида туядан йиқилиб вафот этганлар.