1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Масъуд ал-Харқоний аз-Зуҳрий -

Абу Муҳаммад Масъуд ибн Маҳмуд ал-Харқоний аз-Зуҳрий - Харқон қишлоғидан бўлиб, олим, фозил эдилар. Оталари Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳрийдан кейин Харқон қишлоғида имом-хатиб бўлдилар. Аҳмадхон замонида қози Аҳмад ибн Сулаймон бу кишининг ноиб ал-қози (қозининг ўринбосари) бўлишларини хоҳлайди. Аммо бу зот рози бўлмаганларидан кейин қасд қилиб, бу кишини Кошғарга ҳайдайди. Шу ерда вафот этганлар.