1446 йил 14 шаввол | 2025 йил 12 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳусайн ал-Харқоний -

Абу Али Ҳусайн ибн Юсуф ал-Харқоний - Харқон қишлоғидан. Имом-хатиб, фақиҳ, фозил кишилардан бўлиб, Самарқанднинг «Раъсу сиккату умур» мадрасасида мударрис эдилар. Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳрий ал-Харқонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олганлар. Ҳижрий 434 (милодий 1043) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 505 (милодий 1112) йил рабиъул аввал ойининг йигирма иккинчисида, шанба куни Самарқандда вафот этганлар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.