Қози Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Харқоний - Харқон қишлоғидан. Бу киши «Моҳ андар жубба» (Кўйлак ичидаги ой) лақаби билан машҳурдирлар. Бу араб тилида «ал-қамару фил-жубба» дейилади. Бу зот воиз эдилар. Абул Ҳасан Муҳаммад ал-Улуввийдан ҳадисдан таълим олганлар. Ҳижрий 499 (милодий 1106) йил рамазон ойининг охирида Журжон ноҳиясининг Форёб қишлоғида вафот этганлар.