Абу Мансур Ғолиб ибн Жибрил ал-Хартанкий - Хартанк қишлоғининг машҳур олимларидан бўлган. Имом ал-Бухорий шу кишининг уйларида яшаб, шу ҳовлида ҳижрий 256 (милодий 871) йилнинг Рамазон ҳайити кечаси вафот этганлар. Бу киши – «Ҳикоёт фи маноқиб ал-Бухорий» («Имом ал-Бухорийнинг ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоялар») китобининг муаллифи. Имом ал-Бухорийдан озгина кейинроқ оламдан ўтганлар, «Мени Имом ал-Бухорийнинг ёнларига дафн этинглар», деб васият қилганлар.