1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ал-Харрот -

Абул Ҳасан Али ибн Усмон ал-Харрот Самарқанд аҳлидан бўлган. Бу киши имом, фозил, парҳезкор, тақводор бўлиб, нима есалар, ўз қўл меҳнатлари ва касбларидан ер эдилар, пахтани тозалайдиган асбоб – ҳалложи (тароқ) ясардилар. Cамарқандда бирорта харрот уни бу кишиникидай ясай билмасди. Кишилар бошқа харротлардан ҳалложи ясаб беришни илтимос қилишса, улар: «Имом Абул Ҳасан яхши ҳалложи ясаб берадилар, чунки у кишининг кароматлари бор», – дейишарди. Бу зот Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 500 (милодий 1107) йили Самарқандда вафот этганлар.