1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Мусо аз-Зоҳид ас-Самарқандий ал-Ховасий -

Абу Аҳмад Мусо аз-Зоҳид ас-Самарқандий ал-Ховасий  - Бу киши фақиҳ, тақводор, парҳезкор, инсонларни яхшиликка даъват қилувчи ва ёмонликдан қайтарувчи эдилар. Самарқанддан етти фарсах узоқликдаги Қатавон қишлоғида работ бино қилганлар. Бу киши асли бухоролик бўлганлар. Ховос*да вафот этганлар. Қабрлари Самарқанддан ўн икки фарсах узоқликдаги Бурнамад қабристонида.

* Ховас Амударё ва Сирдарё оралиғидаги Усрушанадаги шаҳар. Бу ердан кўп олимлар, зоҳидлар етишиб чиққанлар.