Абдулқодир ибн Аҳмад ал-Хохсарий - Хохсар қишлоғидан бўлиб, қози эдилар. Оталаридан ҳамда Абул Қосим ал-Кушоний ва Абул Маолий ал-Балхийдан таълим олганлар. Ҳижрий 463 (милодий 1071) йилнинг ражаб ойида таваллуд топиб, ҳижрий 527 (милодий 1134) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.