Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Суламий ал-Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий - Самарқанднинг Иштихон аҳлидан эдилар. Иштихонда имом-хатиб эдилар. Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Абдураҳмон ал-Асирийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг зулқаъда ойида Иштихонда 113 ёшда вафот этганлар.