1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Исҳоқ ал-Ҳаким ас-Самарқандий -

Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Ҳаким ас-Самарқандий Самарқанд олимларидан эдилар. Бу киши Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бўлиб, ҳалимликда, ҳикматда, донишмандликда, чиройли сийратда тенги йўқ олим ҳамда кўп мақол ва масал айтувчи кишилардан эдилар. Анча муддат Самарқандда қозилик қилганлар. Ахлоқи ҳамида (мақтовли хулқ) ва ҳикмат (донишмандлик), таъсирчан ваъзлари билан Шарқу Ғарбда «Абул Қосим ал-Ҳаким» номи билан шуҳрат қозонганлар. Бу зотдан Абу Жаъфар ас-Самарқандий ва Абдулкарим ибн Муҳаммад ал-Фақиҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 342 (милодий 954) йилнинг муҳаррам ойида Самарқандда оламдан ўтиб, Чокардиза қабристонида дафн этилганлар.