Самарқанд аҳлидан бўлган. Мовароуннаҳрнинг машҳур имоми Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийнинг қон олувчи табиби эдилар ва ад-Доримийдан ҳадис илмидан таълим олардилар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Каробисий ҳадис ривоят қилганлар. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий шогирдлари Абу Саъд ал-Ҳажжомга қарата айтган эканлар: «Кимки инсонлар билан мулоқот қиладиган бўлса, инсонга инсонларча муомала қилиш лозимдир».