Абул Фазл Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Жокардизий ас-Самарқандий бу нисбат билан машҳурдирлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Фарёбий, Абу Алоса Муҳаммад ибн Амр ал-Мисрий ва Аҳмад ибн Тоҳир ал-Мисрийдан ҳадис ривоят қилганлар.