Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Хаттоб ат-Тавзий ал-Варасниний Бу киши Самарқанднинг Вараснин қишлоғида яшар эдилар. Кейинчалик Тавз қишлоғига кўчиб бориб яшаганлар. Аббос ибн Фазл ан-Надабий, Муҳаммад ибн Ғолиб ас-Самарқандий ва Аҳмад ибн Бакр ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Маккий ан-Навоий ҳадис ривоят қилганлар.