Абу Бакр Муҳаммад ибн Яҳё ал-Бардаий Бағдодда яшаганлар. Ҳижрий 350 (милодий 962) йилда Самарқандга келганлар. У кишидан ҳадислар ёзиб олганмиз. Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ат-Табарий ва Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ғозий ат-Табарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Идрисий ҳадис ривоят қилганлар.