1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Бужайрий -

Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бужайрий боболарининг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларини ривоят қилганлар. Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший ва Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ва Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 372 (милодий 983) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.