1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умар ал-Хушуфағний ас-Суғдий ал-Бужайрий -

Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ал-Хушуфағний ас-Суғдий ал-Бужайрий Самарқанднинг Иштихон билан Кушония оралиғида жойлашган Хушуфағн қишлоғидан. Ҳозир бу қишлоқ «Раъс ул-қантара» деб номланади. Бу киши – «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобининг муаллифи. Оталари Муҳаммад ибн Бужайрдан, Муҳаммад ибн Абдулаъло ас-Санъонийдан, Муҳаммад ибн Башшор ал-Басрий ва Муҳаммад ибн Мусанно ал-Басрийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Наср ал-Карминий, Муҳаммад ибн Аҳмад ва Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 213 (милодий 829) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 311 (милодий 924) йилда вафот этганлар.