Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Бобидастоний Бу киши фозил, тўғри сўз, ишончли муҳаддис, Шофеъий мазҳаби фақиҳқи, илм ва ҳадисга қизиқувчилардан эдилар. Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Каробисий, фақиҳ Бакр ибн Аҳмад ал-Жаййидий ас-Самарқандий, Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ ас-Самарқандий ва Зоҳир ибн Абдуллоҳ ал-Муғконийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий таълим олганлар ва айтадилар: «Боби дастонда имло мажлисларида узоқ муддатдан бери қатнашаман. Ҳижрий 368 (милодий 979) йилнинг сафар ойида Самарқандда вафот этдилар. Жанозаларини фақиҳ Абдулкарим ибн Муҳаммад ўқидилар».