Абул Фазл Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Каробисий ал-Уштобдизий Самарқанд аҳлидан. Фозил, ишончли муҳаддис ва кўп ҳадислар ровийси. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий, Абу Ҳафс Умар ибн Ҳузайфа ал-Каробисий ал-Боҳилий, Шуайб ибн Лайс ал-Коғазий, Яъқуб ибн Юсуф ал-Луълуий, Али ибн Довуд ал-Қантарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 322 (милодий 935) йилда вафот этганлар.