Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулҳамид ал-Усмандий Бу киши фақиҳ, муҳаддис, фозил ва олим эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Умар ал-Харротдан таълим олганлар. Муҳаммад ал-Усмандийни Самарқандда бир неча марта учратдим ва менга у киши: «Дарс олиш учун Марвга бориб, Қози ал-Арсобандийни тополмаганимдан кейин отангиз Муҳаммад ибн Мансур ас-Самъоний раҳимаҳуллоҳдан «Байъ ул-лаҳми биш-шот» (Қўй гўштини сотиш) масаласини сўрадим. Сўнгра Марвдан жўнаб кетдим», – дедилар. Ўғлим Абул Музаффар ас-Самъоний у кишидан таълим олган.