1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Усрушаний -

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр ал-Усрушаний Бухорода қози эдилар ва мумтоз олим ҳам эдилар. Амакилари Луқмон ибн аш-Шуабий ал-Усрушаний, Саҳл ибн Ҳорун ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Абу Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Сижзий ва Муҳаммад ибн Музаффар ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар.Кейинчалик Самарқандда қози бўлганлар ва қозилик даврларида ҳижрий 404 (милодий 1014) йилнинг сафар ойида Самарқандда вафот этганлар.