1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдулҳаким ал-Усрушаний -

Абу Талҳа Абдулҳаким ибн Наср ал-Усрушаний Усрушана аҳлидан. Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхий, Ҳилол ибн Ало ар-Рақий, Муҳаммад ибн Маслама ал-Воситий, Қосим ибн Ибод ат-Термизий, Убайдуллоҳ ибн Ғоз ал-Асқалоний, Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Барқий ва Абу Зуръа Абдураҳмон ибн Амр ад-Димашқийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандий, Абдуллоҳ ибн Зоҳир ал-Муғконий ва Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий ал-Бағдодий ҳадис ривоят қилганлар.