Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Изажий Самарқанднинг Изаж қишлоғидан бўлиб, ҳикмат илми соҳиби Абул Қосим ал-Ҳакимнинг суҳбатдош дўсти эдилар. У кишининг кўпгина ҳикматли сўзларидан баҳраманд бўлганлар. Абу Саъд ал-Идрисий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 387 (милодий 998) йилда вафот этганлар.