Абу Амр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Муаззин ал-Арғиёний пешқадам муҳаддис олимлардан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Саҳиҳ ҳадислар ровийси, ишончли ва фозил муҳаддис. Самарқандда Абул Аббос Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Саррож ва Али ибн Фазл ал-Балхийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилганлар. У киши айтадилар: «Ҳижрий 369 (милодий 980) йилнинг зулқаъда ойида Самарқандда вафот этганлар».