1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Омир ал-Ҳамадоний ал-Арбинжаний -

Абу Муслим Омир ибн Муқотил ал-Ҳамадоний ал-Арбинжаний  Абу Салама Яҳё ибн ал-Муғира, Ҳошим ибн Қосим ал-Ҳарроний, Ҳорун ибн Мусо ал-Фаравий ва Салама ибн Шубайбдан ҳадис ривоят қилганлар. У зотдан Муҳаммад ибн Аҳмад аз-Заҳабий, Абдураҳмон ибн Фатҳ, Муҳаммад ибн Закариё ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Омир ал-Арбинжаний фозил, тўғри ривоят қилувчи, кўп ҳадис ёд олган киши бўлганлар. Ҳижрий 293 (милодий 907) йилда вафот этганлар.