Абу Умар Ҳорис ибн Сурайж ан-Наққол асли хоразмлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Имом Шофеийнинг «ар-Рисола» китобларини Абдураҳмон ибн Маҳдий (Аллоҳ раҳмат қилсин)га нақл қилганлари учун ушбу нисбат билан машҳур бўлганлар. Муътамир ибн Сулаймон ва Ироқ уламоларидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳасан ас-Суфий, Абул Қосим ал-Бағавий ва Ҳасан ибн Суфён таълим олганлар. Ҳижрий 230 (милодий 846) йили Бағдодда вафот этганлар.