1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Хоразмий ат-Табархазий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий ат-Табархазий таниқли шоирлардан. Оталари Табаристондан, оналари Хоразмдан. Шунинг учун икки нисбат бир қилиниб, қисқартма шаклда «Ат-Табархазий» дейилган. Бу нисбат билан ҳам шуҳрат қозонганлар. 

Араб тилшунослиги ва унинг усулларини ёддан билардилар. Забардаст шоир эдилар. Бағдодда Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ас-Саффор, Абу Бакр Аҳмад ибн Комил ал-Қози ва бошқалардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилнинг рамазон ойида Нишопурда вафот этганлар.