Абул Қосим Мансур ибн Нуҳ аш-Шаҳрастоний «Шайх ул-ҳуффоз» (Ҳадис ҳофизларининг шайхи) унвони билан машҳур Абул Ҳасан Умар ибн Абдулкарим ар-Раввосий ва Абул Хайр ибн Рифоа ал-Ҳошимий аз-Зайнабийдан ҳижрий 483 (милодий 1091) йилнинг шаъбон ойида таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Мансур Муҳаммад таълим олганлар.