1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Маҳмуд аз-Замахшарий ал-Луғавий -

Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад аз-Замахшарий ал-Луғавий Унинг таниқли араб тилшуноси ва адиби эканлиги ҳақида зарбулмасаллар айтилган. Илм талабида Ироққа борганлар. Бир неча йил Маккада Каъбанинг ёнида мужовир бўлиб яшаганлар. Таниқли муҳаддислардан ҳадис тинглаганлар. Тафсир, ҳадис, наҳв ва бошқа соҳалар бўйича асарлар битганлар. Шеърий девонлари ҳам бор. Менинг замонимда аз-Замахшарий Марвга келган эдилар. Аммо у кишини кўриш ва у зотдан иқтибос олиш менга насиб этмади. Кўпгина дўстлари ва шогирдлари бор. Менга бу аллома ҳақларида шогирдлари: Табаристонда Абул Маҳосин Исмоил ибн Абдуллоҳ, Абивардда Абул Маҳосин Абдураҳим ибн Абдуллоҳ ал-Баззор, Замахшарда Абу Амр Омир ибн Ҳасан ас-Симсор, Самарқандда Абу Саъд Аҳмад ибн Маҳмуд аш-Шоший, Хоразмда машҳур фақиҳ Абу Тоҳир Сомон ибн Абдулмалик ва бошқалар маълумот бердилар. Маҳмуд аз-Замахшарий ҳижрий 467 (милодий 1075) йилнинг ражаб ойида Замахшарда таваллуд топиб, ҳижрий 538 (милодий 1144) йилнинг арафа кечаси Хоразмнинг Журжониясида[1] вафот этганлар.