Абу Али Мужоҳид ибн Мусо ал-Хоразмий Бағдодда яшаганлар. У ерда Ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим ат-Тоифий, Ҳошим ибн Башир, Абдуллоҳ ибн Идрис, Қосим ибн Молик ал-Музаний ва бошқа муҳаддислардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Яҳё аз-Зуҳалий, Абу Зуръа Абу Ҳотам ар-Розий, Иброҳим ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ал-Ҳарбий, Абу Абдураҳмон ан-Насоий ва Абул Қосим ал-Бағавий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 158 (милодий 776) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 244 (милодий 859) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.