1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Хоразмий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий шоир-адиб бўлганлар. Бу кишига «Табарий» деб ҳам нисбат берилган, чунки оталари Омулнинг Табаристонидан, оналари Хоразмдан. Абу Бакр ал-Хоразмий ўз асрининг ягона тилшуноси, шоири ва ниҳоятда зеҳни ўткир кишиларидан эдилар. Шеърлари қисқа бўлса-да, аммо сермазмун эди. «Девони Абу Бакр ал-Хоразмий» номли китоблари бор. Бунда ўз ҳаётлари, шеърлари, замондошлари ва Сомонийлар давлати ҳақида маълумот берадилар (Бу девон ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, 1997 йили Эронда нашр қилинган).

Абу Бакр ал-Хоразмий ҳақларида Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким «Тарихи Нишопур» китобларида ҳам зикр қилганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йил рамазон ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.