Абу Осим Музаффар ибн Аҳмад ал-Ҳижжий ал-Котий Бу киши Хоразм аҳлидан бўлиб, фақиҳ, фозил, чиройли сийратли, хайрли ишларга бош-қош бўлувчи ва шариат қоидаларига риоя қилувчилардан эдилар. Илм талабида Бағдоддa бўлиб, у ернинг машҳур олими Абул Қосим Ҳиббатуллоҳ ибн Муҳаммад аш-Шайбонийдан таълим олганлар. Хоразмда у кишидан ҳадис илмидан дарс олганман. Ҳижрий 496 (милодий 1103) йилнинг шаввол ойида таваллуд топганлар.