1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Жаллобий -

Абу Саъид Аҳмад ибн Али ал-Жаллобийнинг оталари жаллоб бўлганлар. Бу киши Хоразмнинг Ҳазорасп яқинидаги Совкон қишлоғидан. Шайх, фақиҳ, фозил ва солиҳ кишилардан эдилар. Кейинчалик Хива шаҳрида яшаганлар. Мен у кишини Хивада учратдим. У зот: Мен «Китоб ул-одоб ал-музофату илас-сунан» («Суннатга асосланган одоб китоби») номли асарни шайх ал-қуззот (қозилар шайхи) Абу Али Исмоил ибн Аҳмад ал-Байҳақийдан дарс олдим. У кишидан Хивада уч ҳадис ёзиб олдим», – дедилар. Ҳижрий 471 (милодий 1079) йилда таваллуд топганлар.