1446 йил 7 шаввол | 2025 йил 05 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Яъқуб ал-Билолий -

Абу Солиҳ Яъқуб ибн Юсуф ал-Билолий  Хоразмнинг қозиси бўлганлар. Табиатан оғир, сабрли, қўрқмас, шижоатли ва ҳаракатчан эдилар. Марвда қози Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Арсобандийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. У кишини Хоразмда учратдим ва оталари Абу Яъқуб Юсуф ибн Солиҳнинг ҳовлиларида ўн тўрт кун меҳмон бўлдим. Оталари ниҳоятда сахий, мурувватли, бағрикенг ва қалблари яхшиликка мойил киши эдилар. Мендан ўзлари ва ўғиллари Абу Масъуд Аҳмад ибн Юсуф ал-Билолий ҳадис илмидан таълим олдилар. Абу Солиҳ Яъқуб ал-Билолий ҳижрий 470 (милодий 1078) йилда туғилганлар.