Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ал-Бухорий асли бухоролик бўлганлар. Фақиҳ, наҳвшунос, маърифат илмини билувчи, шоир-адиб эдилар. Бухорода қози, сўнгра Тамғочхон вазирлигида, кейинчалик эса Бухоро раёсатида ишлаганлар. Бу киши муфтий, мударрис эдилар. Кўп ҳадисларни билардилар. Лақаблари «Шараф ар-руасо» (Раисларнинг улуғи) эди. Ибни Мокуло айтадилар: «Абу Исо ат-Термизийнинг «ал-Жомеъ» ҳадисларини шу кишидан дарс олганман».